“Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер “Реал”га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.
“Ўтган йили нима бўлганини ҳамма кўрганди, “Реал” оффсайддан иккита гол урганди. Бу сафар эса “Ювентус” дарвозасига белгиланган пенальти... Майдондаги ўйинга ҳакам таъсир кўрсатмаслиги керак. Бу сафар ўтган йилги сценарий такрорланмаслиги лозим. Биз ўйинга жуда кучли тайёргарлик кўрдик. Биринчи ўйинни таҳлил қилдик, гол ура олмаган вазиятларимизни ва рақибнинг кучсиз томонларини ўргандик. Агар бу сафар ҳам ғалаба қозона олмасак, айбдорларни ташқаридан излаш керак эмас”, деди Мюллер.