"Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ЕЧЛ яримфиналида "Ливерпуль"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (4:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа ўз кучига кўпроқ ишониши керак эди. Биз "Ливерпуль"га яна го уришимиз, кўпроқ босим ўтказишимиз мумкин эди.
Мусобақани тарк этганимиздан ранжидим, аммо йигитларга жуда яхши иш олиб борганимизни айтдим. "Ливерпуль"ни дорда юришга мажбур қилдик, иккинчи бўлим идеал ўтди.
Келгуси мавсумда ҳам чемпионлар лигасида бош роллардан бирини ўйнамоқчимиз. Аммо аввало мусобақада керакли ўринни олишимиз керак. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз кўпроғига қодирмиз.
Бироз жаҳлдаман. Биз яна гол уришимиз мумкин эди, бунинг ўрнига ҳакам билан тортишишга вақт сарфладик. Ҳакам билан тортишиш керак эмас, бу натижани ўзгартирмайди. Бу "Ливерпуль"га қўл келди. Шунинг учун жаҳлим чиқяпти", - дейди Клопп.