"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси яримфиналида "Атлетико"га қарши ўйин олдидан яхши натижага умид қилаётагнини айтди.
Лондонда ўтган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
"Бизни қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини аниқ биладиган ўйин кутмоқа. Қандай ўйнашимиз кераклиги аниқ.
Келаси мавсумда нима билан машғул бўлишимни билмайман. Ҳозирча "Арсенал"даги ишимни чиройли якунлашга ҳаракат қиляпман. "Канонирлар" билан романимиз яхши тугашини жуда хоҳлардим", - дейди Венгер.