Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Пойтахтимизда профессионал бокс кечаси олдидан матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Тошкент шаҳрида профессионал бокс бўйича катта жанг оқшоми ташкил қилинади. Унда ўзбекистонлик боксчилар Россия, Грузия, Танзания ва Индонезия мамлакатларидан ташриф буюрадиган чарм қўлқоп усталарига қарши рингга кўтариладилар. Оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Дмитрий Чудиновга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи WBC Silver камари соҳибига айланди.

Бугун ушбу бокс кечаси олдидан «Radisson» меҳмонхонасида матбуот анжумани ва расмий вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Анжуманида боксчилар билан бир қаторда WBC супервайзерлари, промоутерлар, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

«Илиқ кутиб олишгани учун Ўзбекистон мамлакатига миннатдорчилик билдираман. WBC илк маротаба Ўзбекистонда мана шундай катта бокс оқшомини ташкил қилмоқда. Эртага икки ажойиб, келажаги порлоқ боксчилар иштирокида қизиқарли жанг томоша қиламиз. Уларнинг ҳар иккисига ҳам омад тилаймиз», – деди WBC супервайзери Оксана Семенишина.

Ўз навбатида боксчилар ҳам ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

-Азизбек, эртанги жангда рақибингизни нечанчи раундда нокаут қилмоқчисиз?

-Бу ринг. Жанг олдидан мен бу раундда рақибимни нокаут қиламан деб аниқ айта олмайман. Эртанги тўқнашувда мен ўзимнинг энг кучли жангимни кўрсатиб, ғалаба қозонмоқчиман.

Ҳудди шу савол боксчимизнинг эртанги рақиби Дмитрий Чудиновга ҳам берилди:

«Бу жангга етиб келиш учун анча меҳнат қилдим. Жанг натижаси қандай бўлишини ринг кўрсатиб беради», – деб жавоб берди россиялик боксчи.

Россиялик боксчининг промоутер Альберт Хачатуров Ўзбекистон бокс мамлакати эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

«Ассалому алайкум. Мен бу мамлакатга бегона эмасман. Андижон вилоятидан чиққанман. Ушбу жангдан бутун бир мамлакат, ўзбек бокси ютади. Ўзбекистон бокс мамлакати эканлиги барчага маълум. Ишончим комилки, яқин йиллар ичида Ўзбекистондан профессионал боксда жаҳон чемпиони чиқади. Бунга шубҳа қилмайман», – деди промоутер.

Матбуот анжумани якунланганидан сўнг боксчилар иштирокида расмий вазн ўлчаш маросими ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, эртанги жангда қуйидаги жуфтликлар рингда ўзаро тўқнаш келадилар:

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)

Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия)

Жанглар пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:56, 04.05.2018.
Ўқилди: 3369 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.