Эртага дунё нигоҳи "Реал" ва "Барселона" учрашувига қаратилади. Биз ушбу жамоаларнинг Испания чемпионатидаги тўқнашувлари ҳақидаги 20 та қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Испания чемпионатидаги илк "Эль-класико"даги илк гол муаллифи Морерадир. У 1929 йили "Реал" таркибида "Барселона" дарвозасини 10 дақиқадаёқ ишғол қилган.
2. Испания чемпионатида "Реал"га гол урган "Барселона"нинг биринчи футболчиси Парера ҳисобланади. У дастлабки беллашувнинг 70 дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.
3. Испания чемпионатидаги "класико"ларда илк "дубл" соҳиби Морера ҳисобланади. У 1929 йили "Барселона"га иккита гол киритган.
4. 1930 йили "Реал" футболчиси Ласкано "Эль-класико"да "хет-трик"ка эришди. Бу ўзаро ўйинлардаги дастлабки "хет-трик" эди.
5. Рамон чемпионатда 1931 йили "Барселона" либосида "Реал"га учта гол урган биринчи футболчига айланди.
6. "Реал" ҳужумчиси Ласкано "Эль-класико"ларда икки марта "хет-трик"га эришган биринчи футболчига айланди.
7. 1935 йили "Реал" 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Санудо "покер"га эришиб "класико"ларда тўртта гол урган илк футболчига айланди.
8. 1935 йили Венторла "Барселона" таркибида "Реал"га тўртта гол урган биринчи футболчи сифатида тарихдан жой олди.
9. 1941 йили "Барселона" футболчиси Раис "класико"лардаги пенальтидан гол урган биринчи футболчига айланди.
10. Ўша йили "Барса"нинг яна бир футболчиси Бенит "Эль-класико"лардаги илк автогол муаллифи бўлди.