Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ла лига. «Барса» мавсумни мағлубиятсиз якунлай олмади

Баҳо:
+2 | -

Бутун мавсум давомида Испания чемпионатини мағлубиятсиз ўтказиб келаётган "Барселона", кутилмаганда, мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди.

Вальверде "Леванте" қарши сафар баҳси учун асосий таркибнинг баъзи футболчилари, жумладан, Месси, Умтити ва Пикега дам беришга қарор қилди. Шу сабаб бўлса керак, "кўк-анорранглилар"нинг ҳимоя чизиғи жуда ва жуда суст ўйин кўрсатишди. Мезбонлар танаффусга қадар рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилган бўлсалар, каталонияликлар Коутиньонинг зарбаси орқали бир марта жавоб қайтаришди.

Иккинчи бўлим "Барса" учун ўта қўрқинчли бошланди. "Леванте" футболчилари дастлабки 10 дақиқа ичида тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилиб, нақ 3та гол уришга муваффақ бўлишди. Ҳисоб 5:1га етди. Эммануэль Боатенг "хет-трик"ни расмийлаштирди.

Шундан сўнг "Барселона" "камбэк" қилиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди. Филиппе Коутиньо икки марта аниқ зарба билан "хет-трик"га эришган бўлса, Луис Суарес пенальтидан самарали фойдаланиб, ҳисобни 5:4га етказди.

Бу пайтга келиб ўйин тугашига ҳали 20 дақиқа бор эди. Вальверде шогирдлари мағлубиятдан қутулиб қоладигандек кўринишаётганди, аммо улар шундан сўнг бироз бўшашишди, мезбонлар эса ҳимояда бехато ўйнай бошлашди. Оқибатда, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади — 5:4, "Барселона" Ла лиганинг ушбу мавсумида дастлабки мағлубиятни ўз ҳисобига ёзишга мажбур бўлди.

Испания Ла лигаси, 37-тур
Леванте – Барселона 5:4 (2:1, 3:3)
Голлар: 1:0 – 9 Боатенг, 2:0 – 30 Боатенг, 2:1 – 38 Коутиньо, 3:1 – 46 Барди, 4:1 – 49 Боатенг, 5:1 – 56 Барди, 5:2 – 59 Коутиньо, 5:3 – 64 Коутиньо, 5:4 – 71, пенальти Суарес.
Леванте – Оласабаль, Робер, Луна, Коке, Постиго, Моралес (Рочина, 85), Лукич, Кампанья, Барди, Марти (Лерма, 69), Боатенг (Паццини, 77).
Барселона – тер Стеген, Мина, Альба, Нелсон Семеду, Вермален (Пике, 31), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 60), Коутиньо, Дембеле (Пако Алькасер, 60), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Вермален (20), Барди (22), Боатенг (37), Коке (62), Бускетс (65), Кампанья (70), Суарес (88), Лерма (88), Денис Суарес (89), Паццини (90), Пике (90), Мина (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:36, 14.05.2018.
Ўқилди: 14464 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.