Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Умид Аҳмаджонов Қатар ва Голландияда музокаралар олиб бориш учун жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакили, Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний таклифига кўра Дохага жўнаб кетди.

У ерда Умид Аҳмаджонов дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган “Aspire”га ташриф буюради. Хабарингиз бор, Умид Аҳмаджонов ўтган йилнинг 16 октябрь куни “Aspire” академиясига ташриф буюрган эди. Бу сафар ташрифдан кўзланган асосий мақсад, юртимизда барпо қилинаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига Қатардан мутахассисларни жалб қилишдан иборат.

Шунингдек, режага кўра ЎФА биринчи вице-президенти ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, ЖЧга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади.

“Биз ҳозирданоқ 2022 йилги жаҳон чемпионати учун пойдевор қўйиб боришимиз керак. Асосий мақсад Қатардаги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш экан, бу йўлда тинмай меҳнат қилишимиз ва энг асосийси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб боришимиз лозим. Шу боисдан Қатарга амалга ошираётган ташрифимиз ҳар томонлама унумли ва самарали бўлишидан умидворман”- деди Умид Аҳмаджонов МОҚ матбуот хизматига.

Доҳага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов шунингдек, 19 май куни «Ал Дуҳайл» ҳамда «Ал Райян» жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Қатар амири кубогининг финал учрашувини стадионнинг мартабали меҳмонлар ложасидан томоша қилади.

Қатардаги сафар якунига етгач, Умид Аҳмаджонов Голландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олиши режалаштирилган. У ерда дунёдаги энг кучли академиялардан яна бири бўлган «Аякс» футбол клуби академиясини кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, «Аякс» футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ташкил қилинииб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, голландиялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Амстердамда Голландия Қироллиги футбол уюшмаси президенти билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчиларни Голландиянинг кучли клубларига жалб қилиш, шу орқали футболчиларимизнинг Европага чиқишига йўл очиш, Миллий терма жамоаларимизга Европа футболида чиниққан кучли номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:40, 18.05.2018.
Ўқилди: 4811 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.