Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳар бир маҳаллада футбол майдони бўлиши шарт

Баҳо:
+ | -

2018 йил 17 май куни Қорақалпоғистон Республикаси “Маҳалла” кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг “Давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонларини қурилишини назарда тутувчи “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурини амалга ошириш механизми мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси кадрлар бўлими инспектори Муҳиддин Каримов Қорақалпоғистон туманларидаги маҳалла фуқаролари йиғини раислари билан суҳбат ўтказди.

 

Йиғилиш давомида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ёшлар орасида футболни оммалаштириш, уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурининг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ушбу лойиҳа бўйича маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини бошлаш учун зарур воситалар бўйича фикр алмашилди.

Фақатгина футбол майдони билан чекланиб қолмай, бошқа спорт турлари – баскетбол, воллейбол каби спорт турлари учун ҳам майдончалар, тренежерлар, она-бола майдончалари барпо этиш кераклиги, шунингдек, майдонларда мухлислар учун ўриндиқлар, кийим алмаштириш хоналари ва ювиниш хоналари мавжуд бўлишига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 19:13, 18.05.2018.
Ўқилди: 4639 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.