Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Навбаҳор" стадионига россиялик меҳмонлар ташриф буюришди (фото)

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Наманган вилоятида Россиянинг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди.

Мазкур делегация аъзоларидан 2 нафари – Челябинск вилояти жисмоний тарбия ва спорт вазири Лев Одер ҳамда унинг ўринбосари Евгений Шестаков бугун “Навбаҳор” жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди. Уларга Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси директори Акмал Мамадумаров ҳамроҳлик қилди.

Мартабали меҳмонларни “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Бобоев, “Навбаҳор” ПФК директор ўринбосари Илҳомжон Мирзабоев, шунингдек, клуб ҳамда стадион ходимлари, бундан ташқари, “Навбаҳор - Умид” футбол академияси футболчилари тантанали тарзда кутиб олишди.

Меҳмонлар “Марказий” ўйингоҳ майдони, футболчиларнинг кийим алмаштириш хонаси ва чигалёзди машқларини бажарадиган зал, ҳакамлар ҳамда назоратчи ҳакам хоналари,клуб фойесини кўздан кечиришди. Мартабали меҳмонлар фойедаги "Навбаҳор" ПФК панноси олдида эсдалик учун суратга тушишди. Лев Одер ва Евгений Шестаковга клуб меҳмонхонасида Pepsi Суперлига 3-доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувнинг видеоролиги намойиш этилди.


Ташриф якунида Челябинск вилоятидан ташриф буюрган меҳмонларга “Навбаҳор” ПФКнинг махсус совғалари – клуб логотипи туширилган футболка, шарф ва кепкалар топширилди.

Мартабали меҳмонлар мазкур ташрифдан хурсандликларини изҳор этишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:32, 18.05.2018.
Ўқилди: 6115 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик