УЕФА мукофот пуллари – АПЛ клубларга тўлайдиган мукофот пуллари олдида кулгули бўлиб қолади.
• Мукофот пулларининг катта қисми телеҳуқуқлардан тушади. Аммо лиганинг умумий даромадларига лиганинг тижорий фаолиятидан тушган пуллар ҳакм қўшилади (ҳар бир клубга 4,8 млн фунтдан). Бу жадвалда клубларнинг ўзлари ишлаб топадиган маблағлар киритилмаган.
• АПЛ даги чемпионликка қарамай, "Ман Сити" какмроқ мукофотга эга бўлди. Сабаби - "МЮ"нинг ўйинлари Британия бўйлаб кўпроқ трансляция қилинган. 28 га 26
• Ҳар бир клуб жадвалдаги ўрни учун 1,9 миллион фунтдан олган. Масалан, охирги ўриндаги "Вест Бромвич" ҳам худди шу суммада мукофотланган. "Ман Сити" - 20 баробар кўпроқ.
• Телетрансляциялардан ҳар бир клуб 12,3 млн фунт олган. Агар ТВ бир мавсумда 10тадан ошиқ ўйинини трансляция қилса - ҳар бир қўшимча трансляция учун 1,1 млн фунт тўланади.
• Ҳар бир клуб телетрансляцияларни маҳаллий ТВга сотишдан (ҳар бир клубга 34,8 млн фунт), чет эл ТВ учун сотишдан (40,8 млн фунт) тенг улуш олади.
• АПЛ нинг якунланган мавсум бўйича умумий мукофот пуллари – 2,4 млрд фунт бўлди.
• АПЛ мукофотларидан ҳатто Чемпионшип клублари ҳам қуруқ қолмайди. Бу парашют тўловлар деб аталади. Бунинг маъноси - трансферлар ва маошлар учун кўп пул сарфлаб премьер-лигадан тушиб кетган клубларни қўллаб-қувватлаш. Ўтган мавсумда "парашют пуллари"га эга бўлган клублар: «Астон Вилла» (34 млн фунт), «Кардифф Сити» (16,6), «Фулхэм» (16,6), «Халл Сити» (41,6), «Мидлсбро» (41,6), «Норвич Сити» (31), «Куинз Парк Рейнджерс» (16,6), «Сандерленд» (41,6).
• Таққослаш учун: УЕФА чемпионлар лигасиғолиби 50 дан 100 миллион еврогача мукофотланиши мумкин.