“Манчестер Сити” “Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсни сотиб олиш таклифи билан чиқди.
Бироқ “анорранглилар” раҳбарияти бу таклифга рад жавобини қайтарди. “Барселона” Бускетсни қўйиб юбориш нияти йўқ. Қолаверса ёзда жамоани Андрес Иньеста тарк этади.