«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Вильярреал»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса Чемпионлар лигаси финали ҳақидаги ўй-фикрлар бизга халал берди. Бундай ҳолатларда ёқимсиз нарса юз беради. Биз мавсумни ёмон бошладик, аммо якуний қисмини жуда яхши ўтказдик. Биз Европа чемпионлар лигаси финалига тайёрмиз. Сафимизда жароҳатланганлар йўқ, бу муҳим. Тактика схема ҳақида ҳеч нарса гапирмайман.
Бэйлдан голли серия? У ҳеч қачон ўз савиясидан пастга тушиб кетмаган ва у ҳозир кўп голлар урмоқда. Унинг учун хурсандман. Бундай олиб қараганда, унинг ўйинида ҳеч нарса ўзгармаган. Фарқ шундаки, сўнгги пайтларда у кўп гол урмоқда.
Люка Зиданга ўйин амалиёти етишмаётганди, у жамоа футболчиси. У яхши ўйин кўрсатди. У "Реал"да дебют қилганидан мураббий ва ота сифатида хурсандман. Мен футболчиларни бир-биридан ажратмайман. Люка — мен учун жамоанинг бошқа футболчилари кабидир», – деди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 26 май куни Европа чемпионлар лигаси финалида «Ливерпуль» билан баҳс олиб боради.