"Пари Сен-Жермен" президенти Носир Ал Ҳелайфий "Юве"ни тарк этган дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг парижликлар сафига қўшилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Буффон — фантастик посбон. Аммо бизнинг асосий дарвозабонимиз — Альфонс Ареола, у келгуси йилда ҳам амоамизда бўлади
Биз қайси ўйинчиларни қаттиқ кузатаётганимизни айтишимни хоҳлайсизларми? Айни пайтда бизда Ареола бор, у бизнинг биринчи рақамлимиз. Буффон - ажойиб йигит. Уни ўз сафида кўришдан ҳар бир клуб хурсанд бўлар эди", - дейди Ал Ҳелайфий.