Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Умид Аҳмаджонов: “Ўзбек футболига ҳам Испаниянинг йўлини берсин”

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Ўзбекистонга Мадриднинг “Реал” клуби академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерларини қабул қилиб, фикрларини бўлишди.

“Юртимизга ҳуш келибсизлар. Сизларни Ўзбекистонда кўриб турганимиздан хурсандмиз. “Реал” академиясида бўлиб қайтганимизга ҳам кўп бўлмади. У ерда клуб академияси президенти билан учрашдик. Ўзбекистонда “Реал” академияси очилишини эшитиб халқимиз жуда хурсанд бўлди. Хабарингиз бор, айни пайтда Ла Лига билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Испания футболига бутун дунё ҳавас қилади. Ўзбек футболига ҳам Испаниянинг йўлини берсин деб қоламиз. Ҳамкорлигимиз орқали ўзбек футболини юқори даражага кўтариш умидидамиз”, деди Умид Аҳмаджонов.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов “Реал” билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун қизиқ бўлиши ҳақида гапирди.

“Испания футболи тўғрисида нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда жуда яхши билишади. Ўзбекистонда ҳам футбол мактаблари бор, энди биз ушбу мактабларни янада ривожлантирмоқчимиз. Мамлакатимиз раҳбари ҳам болалар учун ихтисослаштирилган футбол академияларини ташкил қилиш борасида олдимизга бир қанча вазифаларни қўйганлар. Шунинг учун, бу борада Европа мамлакатлари билан музокаралар олиб боряпмиз. “Реал”нинг бу борадаги тажрибаси биз учун жуда қизиқарли. МОҚ ва ЎФА раҳбарияти томонидан ҳам футболни ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ўйлаймизки, бу ишлар келажакда албатта ўз мевасини беради”, деди Шоакрам Исроилов.

Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишгандан сўнг улар иштирокида соат 11:00 да ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилинади.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 17:42, 22.05.2018.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик