Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Pepsi Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Бухоро»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Ўйинни мезбонлар шиддатли тарзда бошлашди. 2-дақиқада рақиб дарвозасига яқин бўлган жойдан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлган Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси “жонли девор”га тегди.

15-дақиқа ўтиб бораётган паллада “Қўқон-1912” ҳимоясида вужудга келган хатодан кейин Арслонмурот Амонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу вазиятда туркманистонлик футболчи Ўткир Юсуповни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол этди.

30-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

Орадан икки дақиқа ўтгандан сўнгИгорь Тараннинг жарима майдончасига кириб тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди.

Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар футболчилари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ улардан самарали фойдалана олишмади.

Аксинча ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар меҳмонлар иккинчи бор дарвозани ишғол этишди. Шавкат Саломов бирга-бир вазиятга чиқиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 49-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 68-дақиқада “Қўқон-1912” ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. “Бухоро” ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Суҳроб Бердиев жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди.

72-дақиқада Бердиевнинг зарбасини дарвозабон аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қолган дақиқаларда катта устунликка эга бўлишларига қарамай, қўқонликлар рақиб дарозасига йўл топа олмади. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ўйинчиси Эргаш Исмоилов иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.

Шу тариқа “Қўқон-1912” ўз майдонидаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Pepsi Суперлига, 12-тур.

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:2 (1:2)

Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов – 30. - Арслонмурод Амонов-14, Шавкат Саломов – 45.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-67), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев-46), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (9. Носир Отақўзиев-46), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Бухоро”: 1. Акмал Турсунбоев, 3. Бобур Амонов, 7. Арслонмурод Амонов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов-77), 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 22. Шахбоз Эркинов (86. Азиз Ибрагимов-75), 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмоилов, 89. Сергей Русецкий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:25, 22.05.2018.
Ўқилди: 2580 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.