"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль" билан финал учрашувидаги ғалабадан (3:1) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳозир бошимиздан ўтказаётганимиз - бу фантастика. Менда айтгани сўз йўқ. Ўйинчиларимга бу дақиқалардан завқ олишларини айтдим. Уларнинг ҳаётида бошқа бундай воқеа бўлмаса керак
Ҳеч қандай сир йўқ. Оғир меҳнат ва иқтидорли футболчилар бор. Бу жамоанинг кўп нарсаларга риши мумкинлигини билар эдик. Улар кўп меҳнат қилишди ва ғалабага чанқоқ бўлишди, бугун буни исботладилар.
Финалга етиб келишда нг қийин бўлгани - "ПСЖ", "Юве", "Бавария"ни, кейин "Ливерпуль"ни енгганимиз бўлди.
Криштианунинг (Туриндаги), Бэйлнинг бугунги ва менинг голим тарихда қолиши керак", - дейди Зидан.