Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Вулверхэмптон - Ливерпуль
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Халқ жамоаси қаерда?

Баҳо:
+1 | -1

Ҳозирги кунда ички чемпионатимиз ислоҳотлардан сўнг анча қизиқарлироқ бўлиб қолган эди. Томошабоплик борасида телевизор атрофида ҳам анча-мунча мухлисларни йиға оляпти. Вилоятларда эса ҳар ўйинда тумонат одам. Ҳатто Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳам ўз мухлисларини стадионга қайтаришга муваффақ бўла олди. Лекин халқимизнинг кимсан «Пахтакор»дек байроқдор жамоаси бу борада бироз оқсаяпти.

Футболимиз оламида «Пахтакор»га нисбатан қандайдир норозиликлар уйғотиб кетган шахслар туфайли мамлакатимизнинг бош жамоаси ҳозир деярли мухлиссиз қолди. Тўғри, фан-клуб аъзолари мухлислар билан ишлашда анча катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Лекин, аммо, бироқ... Ҳатто исмини ҳам тилга олишни хоҳламайдиган инсонлар касрига олтин тарихга эга жамоамиз эл назаридан қолди. Авваллари «Пахтакор»нинг вилоят жамоалари билан меҳмондаги ўйинларида стадиондаги аншлагни бир эсланг! Ҳатто бир мухлиснинг ўйиндан сўнг Леонид Кошелевга гул узатганини ўз кўзим билан кўрганман. Қизиғ-а, нималар ўзгариб кетмадия.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ҳам «Пахтакор»га нисбатан қандайдир ёқимсиз фикрлар ҳамон учраб турибди. Тўғри, жамоа рулини Арвеладзе қўлга олгач, шерлар бироз ўзларини ўнглаб олишди. Лекин аввалги «Пахтакор» ҳеч бўлмаса Тажмурод Агамуродовнинг «Пахтакор»и даражасига чиқишига ҳам хали анча бордек гўё, яна билмадим! Ички чемпионатимизда «Бунёдкор» пайдо бўлгач «Пахтакор»нинг бир неча ўйинчилари «Бунёдкор»га ўтиб кетишди. Ўша пайтлари эсингизда бўлса Тошкент дербилари жуда муросасиз кечарди. Лекин қизиғи шундаки, аксарият мухлислар «Пахтакор»га мухлислик қилишарди... Бу жамоаларнинг оҳирги ўйинларида шуни кузатяпман. Деярли 70% мухлислар эндиликда «Бунёдкор»га мухлислик қилишмоқда!

Лекин шуни таъкидлаш жоизки, «Пахтакор» ҳозирда бироз ўзини ўнглаб олмоқда. Улардан фақат ва фақат тўхтамасдан ишлаш талаб этилади. Ҳалол ғалабалар кетидан аста-секинлик билан аввалги шон-шуҳрат ва мухлислар меҳри ҳам қайтиши муқаррар!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:29, 29.05.2018.
Ўқилди: 7595 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.