Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли «Губернатор Кубоги» мусобақаси якунига етди.
Мусобақа финалида етти нафар боксчимиз рингга чиқиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ўтказилган жанг якунларига кўра, тўрт нафар вакилимиз ғалаба қозониб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Уч боксчимиз эса кумуш билан юртимизга қайтадиган бўлди. Яна уч нафар ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритганлиги ҳақида эса аввал хабар бериб ўтгандик.
Финал жанглари:
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия) 2:3
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов 0:5
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия) 1:4
-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия) 5:0
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия) 3:2
+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия) (Баҳодир иккинчи раундда рақибини нокаут қилди)
Ярим финалда мағлуб бўлган Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар бронза медалига сазовор бўлишди.
Боксчиларимиз мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.