Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Суперлига. Дастлабки истеъфо ва тайинланув амалга ошди

Баҳо:
+ | -

АГМК футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди. Бир ярим мавсум давомида жамоани бошқариб келган Виктор КУмкиов жамоа раҳбариятига мурожаат этиб, амалдаги шартномани бекор қилишни сўради. Ўзаро келишувга кўра бугундан бошлаб Кумиков ва жамоа ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, ўз аризасига биноан катта мураббий Олег Корниенко, мураббий Роман Узденов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Марат Ахмеров ва шифокор Маҳсуджон Назаров билан ҳам амалдаги шартномалари бекор қилинди.

Маълумот ўрнида, Виктор Кумиков 2017 йилги мавсум бошида жамоани қабул қилиб олганди. У ўтган давр мобайнида жамоамизни миллий чемпионатда 43 ўйинда майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларда АГМК 15 ғалаба, 12 дуранг ва 16 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 42:48. Шунингдек, олмалиқлик Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўтган йил 3 ўйин ўтказиб, бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган бўлса, бу йилги кубок баҳсларида икки ғалаба билан бош соврин йўлида иштирокини давом эттирмоқда.

Кеча куннинг иккинчи ярмида АГМК истиқомат қилаётган "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. АГМК футбол клуби бош директори Иброҳим Юлдашев жамоада юзага келган ўзгаришлар борасида сўз юритиб, жорий мавсумда жамоани қолган вақт мобайнида ким бошқариб боришига ойдинлик киритди. Жамоа раҳбарияти АГМКни мавсум якунига қадар таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов бошқаришини лозим топганлиги эълон қилинди. Бахтиёр Аъзамович шу кунга қадар "Бухоро" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бораётганди.

Жамоа раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармаганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда янги мураббийга Олмалиқдаги фаолияти омадли бўлишига тилак билдирилди.

Ўз навбатида Бахтиёр Аъзамович ҳам сўз олиб, билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Масъулиятли йўлда, жамоа олдига қўйилган вазифани адо этиш борасида жиддий иш олиб боришини айтиб ўтди.

Ашурматовдан ташқари бунга қадар АГМК ёшлар жамоасида фаолият олиб борган Аъзам Шерғозиев ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Яқин кунларда жамоада юзага келган бошқа бўш ўринларга ҳам муносиб номзодлар саралаб олинади.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 10:41, 05.06.2018.
Ўқилди: 7326 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.