"Ювентус" яримҳимоячи Миралем Пьяничга харидор бўлган клубларни унинг нархи билан таништирди, дея хабар беради Tuttosport.
Манбага кўра, "Юве" раҳбарияти футболчи учун 80 миллион евро тўланса, у билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган. "Ювентус" ушбу савдодан сўнг "Лацио" яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Аввалроқ, Пьяничга "Реал" ва "Барселона" қизиқаётгани хабар қилинган эди.
Босниялик 28 ёшли футболчи А сериянинг ўтган масумида 31 ўйинда 5 та гол урган ва 8 та голга тўп оширган.