"Реал"нинг ёшлар (U-19) жамоаси бош мураббийи Гути Эрнандес "қаймоқранглилар" билан шартномани узайтирди.
Испаниялик мутахассис энди фаолиятини "Қироллик клуби"нинг бош жамоаси тизимида давом эттиради. Бу ҳақда "Marca" хабар тарқатди. Шартномага мувофиқ, Гути кейинги 2 йил давомида Хулен Лопетегига ёрдамчилик қилади.
Аввалроқ Гути "Реал" бош мураббийлиги учун номзодлардан бири сифатида эътироф этилганди.