Кеча хабар қилганимиздек, “Насаф” бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашувда "Насаф" кичик 1:0 ҳисобида “Металлург”дан устун келди. Учрашувдаги ягона голни Ғолиб Ғайбуллаев киритди.
Учрашув бошида жамоаси бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бурчак тўпини Шароф Муҳитдинов амалга оширди. Ҳужумчиларга ёрдамга келган Ғолиб Ғайбуллаев боши билан тўпни аниқ дарвозага жойлаб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувда ОТЖга чақирилган футболчиларимиз иштирок этишгани йўқ. Улар эртага тонгда Туркиядан юртимизга қайтиб келишади ва 3 июл кунидан клуб базасида давом этадиган тайёргарлик машғулотларига қўшилишади.
Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган "Насаф" таркиби билан танишинг.
Назорат учрашуви
“Металлург” – “Насаф” 0:1
29.06.2018. Қибрай СМ
Гол: Ғолиб Ғайбуллаев, 2’-0:1
“Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Саитов, Умарбек Эшмуродов, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Бобир Давлатов, Ислом Рашидхонов, Шерзод Темиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Николай Абрамов, Худоёрхон Сагдуллаев, Сардор Саъдуллаев, Машҳуржон Муҳаммаджонов.
Эътибор берган бўлсангиз, жамоамиз кўригида битта янги футболчи бор. У Россиялик Николай Абрамовдир, футболчи жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда ва бугунги учрашувда майдонга ҳам тушди. Ушбу футболчи жамоамизда қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча аниқ эмас.