Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

III ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиққан каратэчиларимиз ватанимизда тантанали кутиб олинишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, ўтган ҳафтада ёш каратэчиларимиз Хорватиянинг Умаг шаҳрида бўлиб ўтган лицензион мусобақада иштирок этишганди. Мусобақа якунларига кўра, ҳамюртимиз Дилдор Алиқулова финалгача етиб бориб, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритди.

Бугун тунда мусобақада иштирок этган каратэчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни кутиб олиш учун Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбарияти, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкет халқаро аэропортида жам бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, -53 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган юртдошимиз Дилдор Алиқулова мусобақа давомида Бельгия (6:1), Чехия (0:0, ҳакамлар қарорига кўра), Озарбайжон (4:0) каби мамлакат вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал тақдири ҳал бўлган қийин баҳсда у Буюк Британия вакиласини мағлуб этди (4:3) ва олтин медаль учун курашиш имкониятига эга бўлибгина қолмай, Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияси соҳибасига ҳам айланди. Финалда эронлик рақибга қарши кечган жангда у 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.

«Мусобақа олдидан ўзимга жуда ишонгандим. Менинг ғалабамга умид қилган барчанинг ишончини оқлайман деб кетгандим. Мана, ниятимга эришдим ва ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритдим. Насиб қилса, Олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритиб, Аргентинада мадҳиямиз янграшига сабабчи бўлишга сўз бераман. Менга ишонган барчага, жумладан федерациямиз раҳбарлари, дўстларим, ота-онамга раҳмат айтаман. Улар менга катта ёрдам беришди.

Баҳсларга пуҳта тайёрлангандик. Режа бўйича машғулотлар ўтказдик. Мусобақага ҳам яхши кайфиятда бориб, яхши кайфиятда қайтиб келдик. Шаҳсан ўзим учун Буюк Британия вакилига қарши жанг қийин бўлди. Ичимдан ўтаётган ҳисларни сўз билан таърифлаб бера олмайман», – деди Дилдор Алиқулова.

«Мусобақада 325 нафар спортчи 24 та лицензия учун кураш олиб борди. Улар ичида 301 нафар спортчи турнирни йўлланмасиз якунлаши аниқ эди. Рақибларимиз жуда кучли эди. Шунга қарамай, спортчиларимиз мусобақада мардонавор жанг қилишди. Озарбайжон, Қозоғистон, Буюк Британия, Эрон, Япония мамлакатлари спортчиларига қарши чиқиб, битта лицензия қўлга киритдик. Олдимиздаги масъулиятли вазифани уддалай олдик деб ўйлайман. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитасига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига раҳмат. Шахсан Президентимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Уларнинг спортга қаратаётган эътиборлари спортчиларимизга қўшимча куч берди.

Ҳозирги вақтда тақвим-режамизга асосан иш кўрамиз. Бундан ташқари, муҳим мусобақалар учун алоҳида режалар ишлаб чиқамиз. Олдинда шунингдек, ўсмирлар лигаси мусобақаси турибди. Мазкур муҳим турнир ҳам Хорватияда бўлиб ўтади. Шунингдек, бошқа терма жамоалар билан бирга қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш режамиз бор», – деди Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси ижрочи директори Отабек Қосимов.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:02, 02.07.2018.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.