Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мундиал таасуротлари (плей-офф баҳслари)

Баҳо:
+ | -

Бу галги жаҳон чемпионати финалида қайси термаларни кўрамиз? Мазкур савол айни кунларда барчамизнинг диққат-эътиборимизда тургани аниқ.

Шундай экан, бугун мана шу жумбоқнинг жавобига яқин борадиган фикрларни имкон қадар қидириб кўрмоқчимиз.

ФИНАЛ САРИ ЙЎНАЛИШЛАР

Демак, финал сари биринчи йўналиш: Бразилия - Бельгия, Уругвай - Франция. Бу икки жуфтлик ғолиблари ярим финалда ўзаро рўбарў келади ва табиийки, мазкур тўртликдаги жамоалардан бирини финалда кўришимиз аниқ. Ушбу квартетда Тите бошқарувидаги Бразилия термаси яққол фаворитдек кўринмоқда.

Номдорлиги, ютган совринлари жиҳатидан устунлиги ўз-ўзидан аён. Бунга қўшимча равишда, бугунги Бразилияда нариги учта термага нисбатан ростдан ҳам юқори савияли футболчилар сезиларли даражада кўпроқ тўпланишган.

Айниқса, Германия ва Аргентина каби жамоалар уйларига равона бўлгач, Неймар ва унинг атрофидаги ижрочилар бугун ўзларини анча енгил ҳис қилишяпти, десак муболаға бўлмайди.

Иккинчи йўналиш жамоалари орасида «Реал»даги Модрич ва Ковачич, «Барса»даги Ракитич каби юлдузларга эга Хорватия термасининг имконияти бироз кўпдек туюлсада, барча тўрт мамлакат вакилларида бир хил имконият бор, десак тўғрироқ бўларди.

Бу квартетда аслида руслар энг заифи саналади, шунга қарамай, ўз майдонида ўйнаётган Россия барча қўшимча усулларни ишга солмоқда. Испания билан бўлган баҳсда деярли 120 дақиқа давомида ҳимояланган Черчесов шогирдлари ўзлари учун берилган минимал имкониятдан фойдаланишди.

Улар Испанияни бундан бошқача услубда енга олмасликларини ўша оқшом ҳамма кўрди. Бу - ҳақиқий тактик ғалаба эди. Хорватияга қарши ўйинда энди бундай бўлмайди, Россия олға бориши аниқ. Ҳар ҳолда, мотивация ҳам руслар томонида.

Тўпга эгалик қилиш ва ҳужумдаги кўрсаткичлар хорватларга қарши ўтадиган баҳсда батамом ўзгача бўлишига шахсан мен шубҳа қилмайман. Балки Хорватияга қарши баҳс шуниси билан аввалгисидан ҳам ўтиб тушар. Руслар ижросидаги ёпиқ футбол Испанияга қарши кечган ўйиннинг савиясини тушириб юборди. Мухлислар чиройли футбол томоша қила олишмади.

ФИФА ФОЙДАСИГА ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР

Россия - Испания ўйинида қўшимча дақиқаларнинг ҳам энг сўнгги онлари ўтиб бораётган палла ва унда ҳакам видеотакрорга мурожаат қилган лаҳзага бироз тўхталамиз. Ёдингизда бўлса, Игнашевич ўз жарима майдончаси ичида рақибини икки қўллаб ушлаб қолган, ҳатто ерга қулатганди. Мазкур оширилган тўп айнан испан футболчиси йиқитилган ҳудудга келиб тушаётгани ва натижада, ҳужум барбод бўлгани видеотакрорда яққол кўринди.

Деярли барча ўйинларда ҳакамлар мана шундай вазиятларда пенальти белгилашмоқда, у ҳоҳ VAR билан бўлсин, хоҳ VARсиз. Хўш, Россия - Испания баҳсида нега 11 метрли жарима зарбаси белгиланмади? Бунга асосий сабаб қилиб, ФИФА томонидан олиб бориладиган футболни ривожлантириш сиёсати ва ундаги ёзилмаган қоидаларни кўрсатишимиз мумкин.

Маълумки, ФИФА жаҳон чемпионатларида майдон эгаларининг имкон қадар юқорироққа чиқишларидан манфаатдор.

Узоққа бормайлик, ҳали футболни соккер деб атайдиган ва унинг қоидаларини яхшироқ билмаган АҚШ 1994 йилда сенсацион тарзда гуруҳдан чиққан, кейинроқ бу вазифани 2002 йилда мундиал учун анча заиф жамоалар саналган Жанубий Корея ва Япония термалари ҳам уддалашган.

Айниқса, корейсларнинг ҳакамлар ёрдамида Италия ва Испанияни мағлуб этиб, мундиал ярим финалига қадар етиб боришлари ўша йилнинг ҳақиқий сенсацияси бўлганди.

Албатта, бу ҳаракатлар чемпионатнинг янада қизиқарлироқ ўтишига замин яратибгина қолмасдан, реклама ва бошқа манбалардан келадиган даромадларнинг мўътадил бўлишига олиб келади. Ҳакам ҳам осмондан тушмаган - янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, у ФИФАдан маош олиб ишловчи ходим саналади.

Шундан келиб чиқиб, бемалол хулоса қилиш мумкинки, ФИФА бундай пайтлардаги «сал-пал» нотўғри қарорлар учун ҳакамни жазоламайди. Буни ўша Россия - Испания учрашуви рефериси ҳам жуда яхши билган ва Москва аренасининг VIP ложасида ўйин-ни кузатиб ўтирган Жанни Инфантинони «ранжитмаслик» учун пенальтини белгиламай қўя қолган.

Хулласи калом, мана шу факторлар ҳам Россиянинг бир нималар қилиб бўлсада, ЖЧ финалига қадар етиб олиши мумкинлигига яна бир ишора бермоқда. Зеро, руслар олдинлари Хорватияни ҳам, нариги иккинчи жуфтликдаги терма жамоаларни ҳам ўз уйларида доимо ютиб келишган...

ЖУФТЛИКЛАРДАГИ НОМУТАНОСИБЛИК

Худди 1|8 финалда Португалия Уругвайга, Аргентина эса Францияга қарши ўйнагани каби, 1|4 финалда ҳам бошқаларидан кучлироқ саналган 4 терма жамоа ўзаро бир-бирлари билан майдонга тушишларига тўғри келади. Мазкур квартет жамоа­лари (Бразилия, Франция, Уругвай ва Бельгия) нариги тўртликка нисбатан анча юқори савияда эканликларини тасдиқлайдиганлар, албатта, жуда кўпчиликни ташкил қилади.

Демак, жаҳон чемпионати финалида бир-бирига муносиб бўлган икки жамоани кўрмаслигимиз эҳтимоли юқори. Жуда ғалати ва қизиқ туюлсада, финал баҳсида ҳатто Бельгия - Хорватия ёхуд Россия - Уругвай терма жамоалари майдонга тушишлари мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким инкор эта олмайди!

Лекин буларнинг ҳаммаси оддий бир тахминлар, холос. Асосийси - аксарият мухлислар финалнинг бундай «ғариб» кўринишларда бўлишини исташмайди. Шундоғам мундиал ўзининг энг ишонган «ижрочилари»ни йўқотиб улгурди.

БРАЗИЛИЯ ФИНАЛГАЧА ҚАНДАЙ ЮТҚАЗИШИ МУМКИН?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:39, 06.07.2018.
Ўқилди: 3146 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.