Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Мундиал кундалиги: ким нима учун ғалаба қозонади?

Баҳо:
+ | -
Французлар мундиалнинг қолган қисмида фаворит сифатида кўриляпти. Қизиқ. Нега?   Боиси уларнинг ҳужум чизиғи бошқа термаларникига нисбатан кучлироқ. Бу битта сабаб. Ярим ҳимоя ҳам исталган жамоанинг марказий қисмидан яхши. Бу иккинчи сабаб. Хўш, ҳимоячи? Мана шу қисмида озроқ муаммо бор. Аргентина билан баҳсда бу яққол сезилиб қолди. Агар Уругвай билан бўлган учрашувда Кавани майдонга тушганда, ҳимоячиларга қийин бўлиши аниқ эди. Тўғри, қанотлар яхши ишлаяпти аммо марказда камчилик мавжуд. Варан ҳамда Умтити жуфтлиги тўлақонли равишда бир-бирига мослашиб олишганича йўқ. Айнан шу жиҳат рақибга қўл келиши мумкин.   Бельгияда эса вазият сал бошқачароқ. Марказ кучли бўлсада, қанотлардаги футболчилар позицион ҳужум давомида олдинга интилаверишмайди. Бу яхши албатта. Бироқ французларга нисбатан қанотларни бой бериб қўйишлик муқаррар мағлубият дегани. Боиси уларнинг ўнг ва чап қанотлардаги ҳужумчилари жуда ҳам тезкор. Ва буни деярли ҳамма ўйинда кўриб келмоқдамиз.   Агар Бельгия худди Бразилияга қарши ўйиндагидек ҳаракат қилса, Францияга осон кечмаслиги мумкин. Чунки улар битта тўп ошириш билан ҳужумга чиқиб кетиш услубини қўллашмоқда. Аммо “учрангли”ларнинг қанот ҳимоячилари Титенинг жамоаси сингари ҳужумда узоқ ушланиб қолмайди. Ва бу Бельгиянинг қарши ҳужумларини бартараф этишда қулай усул саналади.   Чорак финалда Куртуанинг ҳаракатлари барчани ҳайратга солди. У ҳақиқий қаҳрамон бўлди. Бутун ўйин давомида у 9 та сейв амалга оширди. Даҳшат. У термани ярим финалга чиқишида асосий бўғин бўлди. Мана шу ўйинини французларга қарши ҳам кўрсата олса, жамоа финалга чиқади. Льорис ҳам чорак финалда жуда яхши ҳаракат қилди. Бу жамоа учун муҳим. Аммо марказий ҳимоячилар шу зайлда ўйнашда давом этса, у ёрдам бера олмайди. Албатта, мураббий шу жиҳатга кўпроқ эътибор бериши лозим.   Мураббийларга келадиган бўлсак, бири тактика ҳисобига жамоасини шу босқичга олиб келди, бошқаси маҳорат эвазига. Роберто Мартинес Бельгияни бир бутун жамоага айлантира олди. Илгарилар таркиб иккига бўлиниб олганди. Тушлик ва кечки овқатланиш маҳалларида футболчилар ажралиши кузатиларди - валлониялик футболчилар алоҳида, фландрияликлар алоҳида ўтиришарди. Аммо бу сафарги жаҳон чемпионатида улар бир тану бир жон бўлишган, улар фландрияча ёки валлонча эмас, бир тилда - инглиз тилида сўзлашишмоқда. Бу эса жамоа руҳиятига жуда ҳам яхши таъсир қилади. Ишонмасангиз Анридан сўранг.   Дешам қўл остида тажрибасизроқ бўлса ҳам янгича қарашга эга бўлган, креатив ҳаракатларга ўч футболчилар бисёр. Замонавий футболда бу айни муддао. Ва яна финалга йўлланма дегани ҳам. Дидиенинг мундиалдан аввал кўпчилик танқид қилганди, бироқ унинг танлаган таркиби ҳозирча панд бергани йўқ. Демак, унинг қарорлари тўғри.   Хўш, термалар шу кунгача неча маротаба майдонга тушишган? Умумий ҳисобда 73 марта. Адашмадингиз. Нотўғри маълумот эмас. Уларнинг 24 тасида Франция, 30 баҳсда эса Бельгия зафар қучган. 19 учрашув дуранг билан якунланган. Ўйинларнинг олтитаси жаҳон чемпионатларига тўғри келади. Унинг 4 тасида французлар, бир учрашувда бельгияликлар ғолиб бўлишган. Бир ўйин ҳисоб очилмаган ҳолатда тугаган. Мундиалларда “учрангли”лар олдинда. Бу факторни ҳам ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бельгия чорак финалда кимни мусобақадан чиқариб юборганлигини ҳам унутманг!   Франция – Бельгия   “Санкт-Петербург” стадиони, Санкт-Петербург   Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.   Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай)
Манба: www.uza.uz
Киритилди: 15:53, 10.07.2018.
Ўқилди: 3376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.