Машҳур актриса ва модель Памела Андерсон Франция-Бельгия учрашувини томоша қилиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келди.
“Ҳайрли тонг Санкт-Петербург. Бу ерга Францияни қўллаш учун келдим. Менинг муҳаббатим тоғлар ошиб бу ерга бошлаб келди. Ўзимни ёш болалардек ҳис қиляпман”, - деб ёзади Андерсон. ўзининг Instagram’даги сахифасида.
Маълум бўлишича, Памела Андерсон франциялик ҳимоячи Одил Рамини кўриш сабабида Россияга келган.
Маълумот учун, Франция – Бельгия учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:00 бошланади.