Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Италиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этган гандболчиларимиз юртимизда тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, ёш гандболчиларимиз Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этиб, мусобақа ғолибига айланишди.

Бугун мазкур баҳсларда муваффақиятли иштирок этган ёш спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон гандбол федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз мусобақа давомида «Ланестер» (Франция), «Грунвальд» (Польша), «Вирум Соргенфри» (Дания), «Моунтада» (Марокаш), «Козанис» (Греция) каби жамоаларни, финалда эса Швейцариянинг «Шеноис Женева» жамоасини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бундай мусобақалар гандболчиларимизнинг олдинда турган баҳслар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажаради. Зеро, бугунги кунда юртимизда спортнинг жамоавий турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон гандбол федерациясини, ғолиб спортчиларимиз ва мураббийларни яна бир маротаба табриклайди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 00:21, 13.07.2018.
Ўқилди: 2745 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик