Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 14 июль (Ўзбекистонда 15 июль тонгда) куни ўтказади. Ҳамюртимизга учинчи жангида мексикалик боксчи Даниэль Эчеверрия рақиблик қилади.
Эртанги жанг олдидан ҳар икки боксчи анъанага кўра, кўз жанги уруштиришди ва унда Шаҳрам рақибини рингга чиқмасдан олдин деярли мағлуб этиб бўлди.
Маълумот учун, мексикалик 26 ёшли боксчи фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Эчеверрия проф рингда шу кунгача 24 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут билан). 5 та жангда эса мағлубиятга учраган (2 таси нокаут).
Шаҳрам Ғиёсов эса иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини нокаутга учратган.