Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Фазлиддин Ғоибназаров: «Кучли рақибни мағлуб этиш боксчига руҳ бағишлайди»

Баҳо:
+ | -

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров куни кеча проф рингдаги бешинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда америкалик енгилмас рақиби Кевин Жонсонни очколар ҳисобига кўра (78:74) мағлуб этди.

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти боксчимиз билан боғланиб, унинг жангдан кейинги фикрлари билан қизиқди.

«Биринчи навбатда менга мухлислик қилган ва қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Сизларнинг қўллашингиз мен учун жуда муҳим, айниқса мана шундай кучли рақибга қарши ригга чиққанимда. Жанг қийин бўлди. Аммо, менга жуда ёқди. Рақиб тажрибали, баланд бўйли ва яхши тайёргарликка эга эди. Бундай боксчига қарши рингга чиқиш ва уни мағлуб этиш кишини янада руҳлантиради, қолаверса, улкан тажриба тақдим этади. Мураббийларим билан жангга режа ишлаб чиққандик. Кўрсатмаларни тўлиқ бажара олдим ва ғалаба қозондим», – деди боксчи.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:18, 16.07.2018.
Ўқилди: 3475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.