Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтгани борасида илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
– Мен жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатдаман. Бу ерда эканимдан хурсандман ва жиддий мотивацияга эгаман. Кўпчилик ўйинчилар 33 ёшда фаолият якунланади, деб ўйлашади, аммо мен бошқалар каби эмасман. Мен бошқачаман.
– «Ювентус» билан шартномангиз якунига етганида 37 ёшда бўласиз. Шундан сўнг «Спортинг»га қайтишни истайсизми?
– «Спортинг» ҳамиша қалбимда бўлади. Албатта, мен «Ювентус» билан муваффақиятга эришишни истайман. Мен бу ерга дам олгани келганим йўқ. «Ювентус» билан тарих ёзишни ва барчани яна бир марта ҳайрон қолдиришни истайман. Ишончим комил, ҳаммаси жойида бўлади.