Криштиану Роналду “Ювентус” ҳақида тассуротларини айтиб ўтди.
“Мен жисмонан ва руҳан тайёрман. Бу ерда эканлигимдан фахрланаман ва барчасига жиддий тарзда тайёргарлик кўрганман.
Баъзи футболчилар, 33 ёшда фаолиятни тугатиш пайти келди деб ўйлашади. Лекин, мен бошқаларга ўхшамайман. Ҳозир жамоам учун ҳам мен учун ҳам муҳим пала.
–“Ювентус” билан амалдаги шартномангиз тугаганида сиз 37 ёшга тўласиз. “Спортинг”га қайтишни хоҳлармидингиз?
“Спортинг” ҳар доим юрагимда. Албатта, “Ювентус” билан ижобий натижага эришмоқчиман. Мен бу ерга дам олгани келганим йўқ.
“Ювентус” билан биргаликда тарихни яратмоқчиман, барчани яна бир бор ҳайрон қолдирмоқчиман.
Ишончим комил, барчаси ўз жойида бўлади”, – дейди Роналду.