“Атлетико” президенти Энрике Сересо дарвозабон Ян Облакнинг трансфери бўйича таклиф келмагани ҳақида маълум қилди.
“Бизга Облакнинг трансфери бўйича ҳеч ким мурожаат қилмади.
Ишончимиз комил, у кўп йиллар давомида жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Янги трансферлар? Родрини пайшанба куни оммага эълон қиламиз кейин Лемарни. Умуман биз жуда кўп музокаралар стида ишламоқдамиз”, - дейди Сересо.