Германия терма жамоаси собиқ сардори, ЖЧ-90 ғолиби - Лотар Маттеус ҳам немисларнинг Россия мундиалидаги омадсиз иштирокларида бош мураббий Йоахим Лёвни айбламоқда.
У ижтимоий лойиҳа доирасида Красноярскнинг «Тот» ўсмирлар жамоаси (Болалар уйи тарбияланувчиларидан тузилган) ва ФИФА афсоналари - Роналдо, Икер Касильяс, Карлес Пуйол, Алексей Смертин каби собиқ футболчилар иштирокидаги хайрия ўйинида қатнашди.
Тадбир якунида эса журналистлар Маттеусни қуршаб олишди.
- Германия термасига ўзи нима бўлди?
- Охирги йил давомида жамоа атрофидаги ишлар яхши ривожланмади. Тан олиш керак, Лёв катта ҳажмда иш бажарди, бироқ тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичини диққат билан таҳлил қилиш керак.
Бу унинг хатоси. Биринчидан, таркиб тузишда адашди. Лекин футболчиларни ҳам оқлаб бўлмайди. Уларда эҳтирос-иштиёқ сезилмади, майдонда 4 йил олдингидек ўзаро тушуниб тўп суролмадилар.
- Натижадан қаттиқ ранжигандирсиз...
- Тушунинг, Германия термаси корейслар билан шу қадар суст ўйнадики, жамоанинг «плей-офф»га чиқишидан маъно йўқ эди.
- Энди нима бўлади?
- Табиийки, ўйин сифати ҳам, натижа ҳам ҳеч кимни қониқтирмади. Демак, 4 йилча олдин Бразилияда катта муваффақиятга эришган жамоа нега бирдан ўзгариб қолганини чуқур таҳлил қилиш лозим.
- Лёв кетиши керакми?
- Бу ҳақда гапиришга эрта. Мураббий ва федерация вакиллари аввало, ЖЧдаги ўйинларни обдон ўрганиб чиқишсин. Лёв 12 йил давомида самарали ишлаб, ҳар сафар жамоани йирик турнирларнинг ҳал қилувчи раундларига олиб чиқди, якунда жаҳон чемпионатида ғалабани таъминлади.
Бироқ энди жамоа тизимида нимадир бузилди, шекилли. Бундай ҳолатда шошма-шошарлик билан кескин қарор қабул қилиш ярамайди.
- ЖЧ-2018да энг яхши таассурот қолдираётган ҳужумчи...?
- Кейн жуда яхши, жамоа учун ишлади. Шубҳасиз, у бош тўпурар бўлишга асосий даъвогар эди.
- Мессининг эса ишлари юришмади?
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.