"Ювентус" яримҳимоячиси, Франция термаси сафида ЖЧ-2018 чемпиони Блез Матюиди янги жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
"Криштиануни дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблайман. Энди у жаҳон чемпиони билан бирга ўйнайди, шунинг учун унинг омади келди. Албатта, ҳазиллашяпман. Умуман олганда у билан бир жамоадан ўйнаш ёқимли", - дейди Матюиди.