Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

МОҚда янги ташкил этилган Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолияти ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Бугун, 19 июль куни Миллий олимпия қўмитасида ушбу жамғарма вакиллари иштирокида матбуот анумани ташкил этилди. Унда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори вазифасини бажарувчи Жамолиддин Холбоев, шунингдек, унинг ўринбосари Акмал Бабановлар оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб қайтаришди.

Жамғарма ҳақида

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этишга оид қарорида бир қатор вазифалар белгилаб берилганди. Улардан бири Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақида бўлганди. Шу муносабат билан, 5 июль куни Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси негизида ушбу жамғармага асос солинди.

Барчани бир савол қизиқтирмоқда. Янги жамғарма аввалгисидан қандай фарқ қилади? Бунгача ушбу ташкилот томонидан кўплаб лойиҳалар молиялаштирилган. Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун курашган спортчиларимиз ҳам ушбу жамғарма томонидан қўллаб-қувватланди. Илгари 19 ёшгача бўлган спортчилар фаолияти молиялаштирилган ва жамғарма томонидан рағбатлантирилган. Энди эса ушбу ёш чегараси олиб ташланди. Қолаверса, бунгача фақат болалар спорти учун мўлжалланган спорт объектлари қурилишида ушбу жамғарма қатнашган. Энди эса Президент топшириғига асосан 4та вилоятда Универсал спорт саройлари қурилади. Спорт анжомлари харид қилишда ҳам талабдан келиб чиққан ҳолда, сифатли инвентарлар олиб берилади. Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Болалар боғчаларига ҳам спорт жиҳозлари олиб бериш режаси ишлаб чиқилган ва бу борада келишувга эришилган. Бу ҳам Президент Қарори асосида қўйилган навбатдаги қадам ҳисобланади.

Жамғарма нималарга пул ажратади?

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси спортчи ва мураббийларимизни қўллаб-қувватлайди, спорт соҳасида ютуққа эришган ҳамюртларимизни тақдирлайди, рағбатлантиради. Хорижда тадқиқот олиб бораётган мутахассисларга пул ажратади. Олдимизга катта мақсад ва вазифалар белгилаб берилган. Қуриладиган спорт иншоотлари номига эмас, сифатли ва талабга жавоб берадиган бўлади.

Жамғарма қайси манбаалар эвазига молиялаштирилади?

Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан жамғарма учун ҳомийлар бириктирилган. Бугунги кунга келиб улар 92 фоиз маблағни жамғарма ҳисобига ўтказиб беришди. Шунингдек, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда иштирокларини таъминлаш учун хорижий валюта ҳисоби ҳам ташкил этилган. Жамғарма маблағи сарфланиши борасида мунтазам равишда ҳисобот бериб борилади. Бу эса албатта шаффофликни таъминлайди.

Жамғарма томонидан қаерда спорт заллари барпо этилади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан жамғарма ҳисобидан Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда Универсал спорт мажмуалари барпо этилади. Ушбу спорт иншоотлари 2018-2020 йиллар давомида қуриб, фойдаланишга топширилади.

Матбуот анжумани давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан ҳам мурожаат қилишди. Тадбир давомида шунингдек, барпо этиладиган “Спорт” эркин иқтисодий зонаси, олдинда турган Осиё ўйинлари ва бошқа масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:21, 19.07.2018.
Ўқилди: 2436 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.