Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбекистон тарихда биринчи марта Осиё ўйинларида от спорти бўйича беллашувларда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда йилқичилик анъаналарини тиклаш, соҳа инфратузилмасини мукаммаллаштириш ва от спортини ривожлантириш бўйича кенг кўламдаги ислоҳотлар бошлаб юборилган. От спорти тараққиёти шахсан давлатимиз раҳбари назоратидадир.

Сир эмаски, от спорти бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиш ўзига яраша мураккабгина бўлиб қолмай, яхшигина маблағ ҳам талаб қилади. Шу боисдан спортнинг ушбу тури бўйича комплекс мусобақаларда қатнашувчи мамлакатлар сони у қадар кўп бўлмайди. Фақатгина ўзини ҳурмат қиладиган, қудратли спорт мамлакатларигина от спорти бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этишни ўзига раво кўриши мумкин.

Қувонарлиси, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳам от спорти бўйича беллашувларда қатнашишга қарор қилган. Бу ҳам мамлакатимизда спортнинг ушбу турига эътибор ортаётганидан дарак беради. Индонезиядаги нуфузли мусобақада юртимиз шарафини конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ғайрат Назаров, Умид Камилов, Оқил Собиржонов, Нуржан Туякбаевлар ўз отларида ҳимоя қилишади.

Осиё ўйинларига тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган. Деярли бир ой олдин отлар тегишли карантин муддатини ўташ ва ветеринар текширувидан ўтиш учун Германияга жўнатилди. Куни кеча чавандозларимиз ҳам Германияга етиб боришди ва тажрибали немис мутахассислари қўл остида семинарларда қатнашишди. У ерда назарий ва амалий машғулотлар якунлангач, спортчиларимиз Европада халқаро мусобақада иштирок этадилар. Бу эса албатта Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

20 август куни эса спортчиларимиз отлар билан биргаликда Бельгиядан Индонезияга етиб боришади. Ўша ерда спортчиларимиз тарихда илк маротаба ўз отлари билан Осиё ўйинларида иштирок этишади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси чавандозларимизга Осиё ўйинларида омад ва зафарлар тилайди ва мусобақада улардан муваффақиятли иштирокни кутиб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:46, 20.07.2018.
Ўқилди: 2110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.