Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Болалар футболи. Самарқандда “Амир Темур” кубоги доирасида маданий тадбир бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар орасида футболни тарғиб қилиш, янада оммавийлаштириш билан бир қаторда уларга тарихий сиймоларимизни яқиндан таништириш мақсадида ҳудудларда улуғ алломаларимиз, буюк тарихий шахслар номи билан мусобақалар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.    Куни кеча Фарғонада “Ал Фарғоний” Кубоги бўлиб ўтган бўлса, айни кунларда Самарқандда буюк бобокалонимиз Амир Темур хотирасига бағишланган «Амир Темур Кубоги» мусобақаси бўлиб ўтяпти.    2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги турнирда 12та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришяпти. ЎФА болалар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда фақат футбол билан чекланиб қолмай, ёшларни дунёқарашини кенгайтиришни ҳам мақсад қилган. Ўзбекистон тарихини яқиндан таништириш ва яшаётган замини қанчадан -қанча буюк мутафаккирларга бой бўлганини англатиш йўлидаги илк қадами сифатида, кеча болажонлар учун Самарқанднинг тарихий обидаларига зиёрат уюштирилди. Самарқанд ФА ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 100 нафардан ортиқ бола иштирок этди. Аввало, Регистон, кейин Гўри Амир мақбараси зиерат қилинди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг 1-Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган боғда ҳам маданий кеча ташкил қилинди.    Эртага мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Одил Жуниор» жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши баҳс олиб борадилар. Бухоронинг БЎСМ28 ва Гулистон клублари бронза медалларига эга чиқдилар.    Кубок топшириш маросими мусобақанинг номига монанд “Амир Темур” ҳайкали қаршисида бўлиб ўтади.  


Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:38, 21.07.2018.
Ўқилди: 2598 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz