Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Спорт курашлари. Эркин курашчимиз Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Бунгача вакилларимиз юнон-рум ва аёллар кураши бўйича медаллар қўлга киритишгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун мусобақа доирасида эркин кураш бўйича баҳслар бўлиб ўтди. -57кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ғуломжон Абдуллаев Қирғизистон ва Хитой вакилларини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи жангда эса у ҳиндистонлик Навин Навинга қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Шунингдек, -79кг вазн тоифасидаги Муҳаммадрасул Раҳимов бронза медали учун жангда Жанубий Корея вакили Донгмин Шинни мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача спортчиларимиздан юнон-рум кураши баҳсларида Темурмирзо Мамажонов (олтин), Камол Қўзиев (кумуш), Маҳмуд Баҳшиллоев (бронза), Тўрабек Тиркашев (бронза), аёллар курашида эса Набира Есенбаева (кумуш) ва Баҳтигул Балтаниязова (бронза) совриндорлар қаторидан жой олгандилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:02, 21.07.2018.
Ўқилди: 2178 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик