Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бобур Зухриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп”

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси 18-турида “Сўғдиёна” ўринбосарлари ўз майдонида “Локомотив” ёшларини қабул қилди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоани яқиндагина қабул қилиб олган Бобур Зухриддинов бошқарувидаги илк ғалаба бўлди.

Ўйиндан сўнг ўринбосарлар бош мураббийи Бобур Зухриддинов учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввало ўринбосарлар жамоасига бефарқ бўлмаган барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда ўйлаган режамиз амалга ошди. Биринчи бўлимда кўпроқ химояга эътибор қаратган бўлсак-да , иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамай хужумга эътибор қаратдик. Ўйин шиддатли бўлишини кутган эдик. Шунинг учун ҳам бир нечта режаларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. “Сўғдиёна” ўринбосарларини қабул қилганимдан сўнг учинчи ўйинни ўтказдим. Ёшларда 12 ўринда бораётганига қарамай ўзига бўлган ишонч жуда паст. Ҳозирги кунда нафақат жисмоний, балки рухий тайёргарлик ҳам яхши бўлишига эътибор қаратаяпмиз.Бугунги ўйинда футболчилар ўзгача ишонч билан ҳаракат қилишди. Айрим камчиликларни устида ишласак ўйлайманки бир қатор футболчилар асосий таркибда ҳам бемалол рақобатни юзага келтира олади.

-Жиззахда кўплаб ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Ўсмирлар жамоасида ҳам иқтидор эгалари бисёр. Жиззах вилоятида иккинчи лига мусобоқаси ўтказилади. Улардан ҳам ёшларни саралаб, ўринбосарлар таркибига кўрикка таклиф этиш режамда бор.Келажакда жиззахлик ёш чарм тўп усталари нафақат “Сўғдиёна” шунингдек, суперлиганинг бошқа клубларида, Ўзбекистон терма жамоалари ва хориж майдонларида ишончли ўйин кўрсата олишига ишонаман.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 00:30, 24.07.2018.
Ўқилди: 2063 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик