Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз тарихида илк бор ҳар бир ҳудудда футбол академияларини ишга тушираётганидан хабарингиз бор. Тез орада мазкур академиялар учун қабул имтиҳонлари асосий босқичга кўчади.    Ташкилот имтиҳонлар шаффоф ўтиши учун барча ишни амалга оширишга тайёр. Шундан келиб чиқиб, имтиҳонларни олувчи комиссияга раис сифатида шахсан Умид Аҳмаджоновнинг ўзи бошчилик қилади.    “Футбол академияларини ташкил этиш осон бўлаётгани йўқ. Буни ҳамма бирдек тушуниши лозим. Ишни йўлга қўйиб олсак, босқичма-босқич академияларимизни ривожлантириб бораверамиз. Агар мамлакат футболи ўсишини барчамиз истаётган бўлсак, унда бир ёқадан бош чиқаришимиз яхши. Яъни, биздан ташқари мустақил кузатувчилар, айниқса, ОАВ ҳам имтиҳонларга бемалол ташриф буюриши мумкин. Биз уларнинг ёрдамларига суянамиз ва улар сўраган ҳар қандай маълумотни тақдим этишга тайёрмиз”,  — деди Умид Аҳмаджонов.   Фарзандини етук футболчи қилиш истагидаги ота-оналар ҳам, имтиҳонларда бевосита иштирок этаётган мураббийлар ҳам бир жиҳатни яхшилаб тушуниши олиши лозим. Футбол академиясига қабул қилинаётган бола устидан пора ёки таниш-билишчиликнинг бўлиши мантиққа умуман зид. Боиси, академияга фаолиятини давом эттириш бахтига мушарраф бўлган бола, келаси йил ўз ўрнини бой бериб қўйиши ҳам мумкин. ЎФА комиссияси бу борада йиллик мажбурият ишлаб чиққан бўлиб, футболчи йил давомида қанчалик ўсаётгани борасида тестдан ўтказиб борилади. Йил якунида белгилаб берилган кўникмаларни эгаллай олмаган болага жавоб берилади. Унинг ўрнида академияга дастлабки йили кира олмаган бўлса-да, ўсишда давом этаётган бошқа ўсмир жалб қилинади.    Шунингдек, мураббийларда ҳам худди шундай мажбурият бўлади. Яъни, тарбияланувчиларининг аксар қисми берилган вазифаларни ўзлаштира олмай, академия билан хайрлашган мутахассисларга ҳам жавоб берилади. Бу талаб ўз навбатида мураббийларни енг шимариб ишлашга мажбур қилади, улар ўртасидаги рақобатни оширади. Шунингдек, академия мураббийлари имтиҳонда фақат ва фақат энг кучлиларни олишга ҳаракат қиладики (таниш-билишни эмас), зеро кейинги 1 йил давомида унинг тарбияланувчилари белгиланган талаб даражасида ишлашга қийналмаслиги керак. Йўқса, ўзи ҳам ишидан айрилиши мумкин.    “Қайсидир академияда порахўрлик ёки шунга ўхшаш бирорта иллатни пайқасак, бундай хатога йўл қўйганларни футболга умуман яқинлашмайдиган қиламиз. Фақатгина футбол билан чекланмай, ўша инсонларни тегишли органларга топширамиз. Тоза футбол истасак, олдин болалар футболига софлик олиб киришимиз шарт. Болалар футболи иллатлардан ҳоли бўлиши учун ҳаммамиз масъулмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов ЎФА комиссияси билан учрашувда.     Академияга футболчилар ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. Имтиҳонлар юзасидан эътирози борлар имтиҳонлар якунидан кейинги 10 кун давомида апелляция бериши мумкин. Бундай ҳолатда ўсмирни алоҳида комиссия назоратдан ўтказади. Бу борадаги бошқа янгиликлар ҳар куни ЎФА матбуот хизмати томонидан бериб борилади.
Манба: ufа.uz
Киритилди: 16:15, 25.07.2018.
Ўқилди: 2258 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик