“Реал” дарвозабон Кейлор Навасга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Бу ҳақда, AS нашри хабар тарқатди. Манбанинг маълум қилишича, “қаймоқранглилар” бош мураббийи Хулен Лопетеги Навасни жисмоний ҳолатидан мамнун.
Шунинг учун, коста-рикалик дарвозабон билан янги шартнома имзолашни раҳбариятга тавсия қилди.
Маълумот учун, Наваснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2020 йил ниҳоясига етади.