Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Анзур Исмоилов: «Тошкент дербисини соғиндим»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 18-тури доирасида “Бунёдкор”га қарши ўйиндан олдин “Локомотив” ҳимоячиси Анзур Исмоилов клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Сўнгги марта Тошкент дербисида майдонга тушганингизга 8 йил бўлди. Ўшанда “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга тушган экансиз. Пойтахт дербиларини соғинган бўлсангиз керак.

– Ҳа, албатта. Охирги марта пойтахт дербисида ўйнаганимга ҳам 8 йил бўлибди. Бундай эмоцияларга бой баҳсларда иштирок этишни жуда ҳам соғиндим. Майдонда икки кучли жамоа ҳаракат қилади. Ўйинда ғалаба қозонишга, ўз мухлисларимизни хурсанд этишга интиламиз. “Бунёдкор”га қарши ўйинни интизорлик билан кутяпман.

– Ўзбек футболи 8 йил ичида қанчалик даражада ўзгарган?

– Футболимиз анчагина ўсган. Жамоалар таркибида яхши савияли, иқтидорли ёшлар жуда кўп. Футболчиларнинг техникаси ҳам, ўйин сифати ҳам анчагина ошган. Футболда бу бўлаётган ўзгаришлар ўйин сифатига ҳам анчагина таъсир қилган. Чемпионатимиз ҳам кучли бўлса, терманинг ўйинларига ҳам таъсир қилади. Умид қиламанки, шундай кучли ўйинлар кўпайса, футболчиларимиз кучли легионер мақомида ўйнай олишади.

– Ўйинга тайёргарлик қай тарзда кетмоқда?

– Тайёргарлик яхши кетмоқда. Олдимиздаги икки муҳим учрашув кўп нарсани ҳал қилади. Бизда катта тажрибага эга жамоа бор. Суперлигада осон ўйин йўқ. Ушбу баҳсларда максимал натижалар олишга ва кучли жамоа эканлигимизни исботлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:36, 27.07.2018.
Ўқилди: 2330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.