Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Превью. “Навбаҳор” – “Пахтакор”

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлига 19-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 53 марта ўзаро рўбарў келишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик  пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган ушбу баҳсларнинг  35тасида  “шерлар” зафар қучишган бўлса, 12та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 6та учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Навбаҳор” “Пахтакор” дарвозасига 39та гол уриб, ўз дарвозасидан 92та тўп ўтказиб юборган.    

IMG 8053

Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 26та баҳснинг 11тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 11тасида тошкентликлар зафар қучишган, 4та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Мазкур клубларнинг жорий мавсумнинг 1-даврасида Тошкентда ўтказилган баҳсида пойтахтликлар Тиаго Безерранинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.    

Pepsi Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00да старт олади.

Мазкур ўйинни яқинда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 мусобақасида 2та учрашувни бошқарган баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.  

Наваф шукрулла 2

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:09, 27.07.2018.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.