Бугун "Наполи"нинг словакиялик яримҳимоячиси Марек Ҳамшик 31 ёшга тўлди.
"Хитойга кетиш ҳақида ўйлагандим, аммо Карло Анчелоттининг келиши менга қўшимча мотивация берди.
"Наполи" футболкаси - менинг иккинчи терим, аммо скудеттони қўлга киритмаганимизча вазифа уддаланмаган ҳисобланади.
"Наполи"ни севаман, мухлислар эса мени севадилар. Ҳеч қаерга кетмайман. Бошқа клублар билан 10 та соврин ютгандан кўра, "Наполи" билан биттасини ютган маъқул.
Марадона ҳар доим биринчи бўлиб қолаверади. Унинг даражасига яқинлашишимни ўйлаш ёқимли, аммо бунинг учун аввал обрўли совринлар ютиш керак", - дейди Ҳамшик.