Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Ёшлар лигаси. «Навбаҳор» «Пахтакор»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси 19-тури доирасида “Навбаҳор” ёшлари ўз майдонларида ёш “пахтакорчилар”ни қабул қилишди. Таъкидлаш жоизки, учрашув анча қизғин ва кескин курашлар остида кечди. Ўз ўрнида шуни келтириш жоизки, мухлислар шу куни икки хил бўлимга гувоҳ бўлишди. Баҳснинг 1-бўлимида устунлик ёшларимиз, 2-бўлимда эса меҳмонлар тарафида бўлди.

Аммо Шуҳрат Қорабоев шогирдлари юзага келган қулай вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмаган бўлса, аксинча, ёш “шерлар” бунинг уддасидан чиқишди ва якунда зафар қучишди.

Учрашувни фаол бошлаган ёш “лочинлар” рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бирида Акмал Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, Равшан Дўсматовнинг жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Яна бир вазиятда Билолхон Тошмирзаев бурчак зарбасидан сўнг, тўпни боши билан дарвозага йўллади. Лекин тўп тўғри тошкентликлар дарвозабони Умид Ҳамроевнинг қўлига келиб тушди.

Шунингдек, яна бир ҳужумда Тошмирзаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Яна бир ҳолатда эса Абдурашид Валихоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.  

“Пахтакор” ёшлари эса танаффусгача саноқли хавфли вазиятлар содир этишди. Бир вазиятда Ҳожимат Эркинов 2-3 нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Лекин тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Яна бир ҳолатда эса жамоа сардори Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевнинг жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Натижада  учрашувнинг 1-бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган ёш “шерлар” тезда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев тўпни “Навбаҳор” ёшлар жамоаси дарвозабони Дилмурод Муҳриддиновнинг тепасидан ошириб, дарвозага йўллади.

55-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Георгий Аҳмедов дарвозани яқин масофадан нишонга ололмади.

Шундан сўнг, мезбонлар бироз муддат мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди. Лекин тошкентликлар бунга имкон беришмади. Ҳужумларнинг бирида ёшлар жамоамиз сардори Ҳожиакбар Юнусовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

70-дақиқада меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олди ва ўз “дубл”ини нишонлади.

Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ёш “шерлар” учрашув якунига қадар яхши ҳимояланишди ва навбатдаги ғалабани нишонлашди.

“Навбаҳор” ёшларига эса вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмаслик панд берди ва якунда мағлубият аламини тотишди.

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 0:2 (0:0)

27 июль. Тўрақўрғон. “Ёшлик” стадиони. 385 томошабин. 

Ҳакамлар: Акмалжон Раҳимов (Андижон), Элдор Турсунов (Наманган), Ислом Носиров (Наманган), Музаффар Маматханов (Наманган).

Голлар: Ш.Маҳмудҳожиев (47, 70).

“Навбаҳор”: 99.Дилмурод Муҳиддинов, 2. Исмоил Абдураимов(13. Самандар Маҳаммаджанов, 87), 4.Жавоҳир Олимжонов, 5.Ҳожиакбар Юнусов, 7. Акмалжон Турғунбоев (8.Собитхон Абдужабборов, 83), 9.Абдурашид Валихонов, 10.Билолхон Тошмирзаев (18.Аҳроржон Маматвалиев, 72),11.Аҳмадхон Мамадалиев (17.Отабек Солиҳов,61), 14.Равшан Дўсматов (6.Музаффар Абдуллаев,46),15.Шаҳзодбек Ҳамидов, 22.Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (3.Алижон Алижонов,81).

“Пахтакор”: 50.Умид Ҳамроев, 4. Шаҳзод Азмиддинов, 5.Ҳожимат Эркинов (17.Иброҳим Ғанихонов, 87), 6.Алишер Салимов, 8.Ҳумоюнмирзо Иминов (7. Диан Талхатов, 90+1), 9. Шоҳруҳ Маҳмуджоджаев (21.Рустамхон Азимов, 90+1), 10.Асадбек Собиржонов (29. Муҳаммад Юлдашев, 46),Иброҳимхалил Йўлдошев, 15. Бобур Асқаров, 28.Георгий Аҳмедов (Диёр Рамазонов, 77), 31. Шаҳзод Мухторов.

Огоҳлантиришлар: И.Абдураимов (42) – А.Собиржонов (35), Ҳ.Иминов (72).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:08, 28.07.2018.
Ўқилди: 2456 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.