Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Александр ляказзет жамоадоши Аарон Ремзи клубда қолишига ишонади.
“Ремзи бу ерда 10 йилдан буён ўйнамоқда, у жамоанинг афсонасига айланиб улгурди.
Биз унинг жамоа учун қилган ишларига хурмат билан қарашимиз лозим. У янги етишиб чиқаётган футболчиларга ўрнак бўла олади. Ремзи “Арсенал” учун муҳим ўйинчи, у клубда қолиши керак”, дейди Ляказзет.