"Қўқон-1912" клуби Матбуот хизмати шарҳи.
Олдинги учрашувда аламли мағлубиятга учраган ўринбосарларимиз ушбу баҳсда ғалаба қозонишни мақсад қилишгани боис ўйинни ҳужумкор руҳда бошлашди. 2-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Ҳимоячилар амаллаб ҳужумни қайтаришди. 28-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишганди. Бош ҳакам аввалига голни инобатга олди. Бироқ ёрдамчиси билан маслаҳатлашгач, голни бекор қилди.
32-дақиқа ҳимоячиларимиз жарима майдончаси ичида “Сўғдиёна” футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Нурулло Тўхтасинов бехато бажарди.
Қолган дақиқаларда мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 55-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқинлашдик. Иброҳим Ғофуровнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
69-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенгалштиришди. Бурчакдан оширилган тўпни Иқбол Маликжонов рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Маликжонов биринчи даврани айнан “Сўғдиёна” жамоасида ўтказганини унутмаслик лозим. 74-дақиқада Муслим Қурбоновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 78-дақиқада Абрамовнинг жарима зарбаси дарвоза устунига тегди. Яна бир бор меҳмонларни дарвоза устуни сақлаб қолди. 85-дақиқада Маликжоновнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди. Ажойиб сайв.
88-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Ҳакам пенальти белгилади. Савелий Абрамов пенальтини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, вакилларимиз иродали ғалабага эришишди.
Ёшлар лигаси
19-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:1 (0:1)
Ҳакамлар: Ф. Янсупов, Ш. Аъзамов, Д. Мирзараимов, С. Раҳмонов.
Назоратчи: И. Нехочин.
Голлар: Иқбол Маликжонов – 69, Савелий Абрамов – 89 (пен). – Нурулло Тўхтасинов – 32 (пен)
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 5. Жасур Ёқубов, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 14. Иқбол Маликжонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 26. Исмоил Толипов, 70. Иброҳим Ғофуров, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 16. Мирзоҳид Жалилов, 4. Шукур Мўминов,8. Иброҳим Аҳмаджонов, 9. Рамз Исақов, 25. Охун Олимов, 85. Шоҳжаҳон Қосимжонов, 96. Бекзод Каримов.
“Сўғдиёна”: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Нодир Қуйбеков, 4. Жасур Ўринов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 10. Сирож Мелиев, 11. Саҳоб Рашидов, 13. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 14. Жавоҳир Хайруллаев, 18. Нурулло Тўхтасинов, 47. Жавлон Абдумуротов, 77. Нуриддин Ҳасанов.
Захира: 32. Азамат Сойибов, 2. Асилжон Орифов, 17. Иброҳим Қодиров, 27. Илёр Собиржонов, 34. Достон Эргашев, 55. Отабек Абдуноров, 91. Муслим Абдуллаев.