ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Эдинсон Каванини келажаги ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Менимча, Кавани ПСЖда қолади. Эдин билан бир-неча кун олдин телефон орқали гаплашгандим, у хаттоки жамодан кетиши ҳақида менга бир оғиз ҳам сўз демади. У жамоанинг муҳим футболчиси бўлиб қолаверади”, - дейди Тухель.