Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Сервер Жепаров: «Эроннинг ўзидан учта таклиф бор эди, лекин…»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттиради.

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, 35 ёшли Жепаров Толдиқўрғоннинг «Жетису» клуби ихтиёрига етиб борди ва ўзининг янги клуби билан шартнома имзолади. «Жетису» Қозоғис­тон Премьер-лигасида 20та ўйинда 25 очко тўплаб, 12та клуб орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Толдиқўрғонликлар 29 июль куни ўтказилган тур ўйинини сафарда ўтказишларига қарамай, совринли ўринлар учун курашаётган «Ордабаси» (2:1) клубини мағлубиятга учратишди.Куклис ва Малакяннинг голларига 67-дақиқада Диакате биргина аниқ зарба билан жавоб қайтарди.

Сервер янги жамоаси сафига кечроқ бориб қўшилгани боис, «Ордабаси»га қарши баҳсда майдонга тушмади. Хабарингиз бор, Жепаров ўтган мавсумда Эроннинг «Истиқлол» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Эрон матбуоти Жепаровнинг кетишига шундай муносабат билдирди:

«Истиқлол» ўзбекистонлик 35 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмади. Натижада, Сервер Жепаров Қозоғистон клубига кўчиб ўтди. «Истиқлол»га Жепаров келгач, жамоа анча ўзгарганди. Энди эса қийналиши мумкин, чунки ОЧЛда Жепаров ва ҳужумчи Маме Баба Тиамсиз қолган жамоага осон бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, «Истиқлол» ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши баҳс олиб боради. Биз «Ордабаси»га қарши кечган учрашувдан сўнг, Сервер билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Сервер, бугунги ўйин ҳақида суҳбатлашишдан аввал Эрон клубини тарк этишингиз сабаблари ҳақида сўрамоқчи эдим. ОЧЛда курашни давом эттираётган жамоани мавсум ўртасида тарк этиш аламли бўлса керак?

- Трансферлар, келди-кетдилар футболнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Бундан ҳеч ким хафа бўлмаслиги керак. Ҳар бир футболчининг ўз мақсад ва режалари бўлганидек, клубларда ҳам худди шундай истак бор. Шу боисдан ҳам «Истиқлол» клуби билан яхши кайфиятда хайрлашдик.

Ҳа, сиз айтгандек, жамоа билан ОЧЛнинг чорак финалига қадар бўлган катта ва машаққатли йўлни босиб ўтгандик. Бу йўл ҳали якунлангани йўқ, жамоа манзил томон одимлашда давом этади. Фақат бу кемадан мен ва яна бир-икки жамоадошларим тушиб қолдик.

Бундан фожеа ясамайман. Теҳрондан кетишимдан олдин барча жамоадошларимга ОЧЛнинг «плей-офф» босқич учрашувларида омад ёр бўлишини тиладим.

- «Истиқлол» билан шартномангиз якунланганми?

- Худди шундай. Жамоа билан амалдаги шартномам якунлангани боис, клубни тарк этдим.

- Эронда қолишни истамадингизми? «Истиқлол»дан ташқари, бошқа маҳаллий клублардан таклифлар бўлмадими?

- Эроннинг бир эмас, учта клубидан аниқ таклифлар бўлди. Лекин уларни кўриб чиқишни истамадим.

- Нима сабабдан? Таклиф қилинган шартлар маъқул келмадими?

- Йўқ, ундай эмас. Шунчаки, Эронда узоқ вақт қолишни ўзим истамадим.

- «Истиқлол»да ўтказган мавсумингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, мавсум мен ва жамоам учун омадли ўтди. Эрон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритдик. Энг муҳими, мамлакат кубоги соҳибига айландик.

ОЧЛда чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Бу ҳам айтишга арзигулик ютуқ. Озми-кўпми голлар киритдим, жамоадошларимни голли узатмалар билан таъминлаб турдим.

- Жамоанинг сиздан қарзи йўқми? Ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилдими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:55, 01.08.2018.
Ўқилди: 4915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.