Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Андре Морейра Англиянинг "Астон Вилла" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда бирмингемликлар расмий сайти хабар берди.
Дарвозабон "Астон Вилла" жамоасида ижара асосида фаолият олиб боради. Энди Морейра 1 йил давомида бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилади.
Англия клуби посбонни янги футболчи сифатида расман таништирди. Эслатиб ўтамиз, португалиялик дарвозабон ўтган мавсумни "Белененсеше" жамоасида ижара асосида фаолият олиб борган.